Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ва ниҳоят хотима. Нақадар гўзал, нақадар ёқимли хотима! Аллоҳнинг нусрати. Нақадар ажойиб нусрат! Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас!


أَنتَ مَوْلاَنَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

(Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!).
Бу муборак суранинг фазли жуда буюк.
Имом Аҳмад ва имом Муслим (матн Муслимники) Абу Умомадан чиқарган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«اِقْرَأُوا الْقَرْآنَ فَإِنَّهُ يَأْتِى يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعًا لِأَصْحَابِهِ اِقْرَأُوا الزَّهْرَاوَيْنِ الْبَقَرَةَ وَسُورَةَ آلِ عِمْرَانَ فَإِنَّهُمَا تَأْتِيَانِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَأَنَّهُمَا غَمَامَتَانِ أَوْ كَأَنَّهُمَا غَيَايَتَانِ أَوْ كَأَنَّهُمَا فِرْقَانِ مِنْ طَيْرٍ صَوَّافَ تُحَاجَّانِ عَنْ أَصْحَابِهِمَا اِقْرَأُوا سُورَةَ الْبَقَرَةِ فَإِنَّ أَخْذَهَا بَرَكَةٌ وَتَرْكَهَا حَسْرَةٌ وَلاَ تَسْتَطِيعُهَا الْبَطَلَةُ»
«Қуръонни ўқинглар. У қиёмат кунида уни ўқиганларга шафеҳ (шафоат қилгувчи) бўлиб келади. Икки заҳрони – Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқинглар. Бу икки сура қиёмат кунида икки булутдек бўлиб, икки соядек бўлиб, (соя солиб тургувчи) саф тортган қушлар тўдасидек бўлиб келадилар ва ўзларини ўқиганларга ҳужжат бўладилар. Бақара сурасини ўқинглар. Зеро, уни олиш баракадир, ташлаш эса ҳасрату надоматдир. Уни ўқиган одамга сеҳргарнинг таҳсири ўтмайди».


Заҳро сўзи нур сочувчи, ярақлаган маъноларини англатади. Ой ва қуёш маъносида ҳам қўлланади. Бақара ва Оли Имрон суралари икки заҳро, деб ҳам аталади.
Имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида Маъқал ибн Ясор йўлидан чиқарган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 

«اَلْبَقَرَةُ سَنَامُ الْقُرْآنِ وَذُرْوَتُهُ»

«Бақара сураси Қуръоннинг ўркачидир, чўққисидир».

@ @ @

 

وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
– „Охирги тилаклари эса бутун оламлар Парвардигори — Аллоҳга ҳамду сано айтишдир“.   [10:10]
«Эй Аллоҳим, Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, Сенга ҳамд айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сендан мағфират сўрайман. Сенга тавба қиламан».

@ @ @

 

231-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232